Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Япония Бразилия билан ўйинда суперкамбэк амалга оширди

Япония Бразилия билан ўйинда суперкамбэк амалга оширди

Бразилия терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Япония терма жамоасига имкониятни бой бериб қўйди - 2:3. Ўйин Токиодаги "Адзиномото" стадионида бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 26-дақиқасида бразилиялик Пауло Энрике ҳисобни очди. 32-дақиқада Габриэль Мартинелли Бразилия терма жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди. Иккинчи бўлимда Япония терма жамоаси Такуми Минамино, Кейто Накамура ва Аяси Уэдаларнинг саъй-ҳаракатлари билан кетма-кет учта гол урди.

10 октябрь куни бразилияликлар Жанубий Корея терма жамоасини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди. Японияликлар шу куни Парагвай билан дуранг ўйнаганди (2:2).

Киритилди: 23:25 14.10.2025. Ўқилди: 1208 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!