Япония бош вазири Санаэ Такаичи бошчилигидаги партия парламент сайловларида кўпчилик ўринларни қўлга киритмоқда. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Экзит-полларга кўра, Либерал-демократик партия (ЛДП) парламент қуйи палатасида жами 465 ўриндан камида 243 ўринга эга бўлади.
Партиянинг коалициядаги ҳамкори — Инновациялар партияси билан биргаликда эса ЛДП 310 ўринни қўлга киритиб, конституциявий кўпчиликни таъминлайди.
Сўровномалар Такаичи партиясининг ишончли ғалабасини ва парламентда барқарор консерватив коалицион кўпчилик шаклланишини олдиндан башорат қилган эди.