Япония ҳукумати хусусий сектор билан ҳамкорликда 3 триллион иена (тахминан 19 миллиард доллар) қийматида миллий сунъий интеллект тизимини ривожлантириш бўйича улкан лойиҳани бошлашни режалаштирмоқда.
SoftBank ва ўндан ортиқ япон компаниялари келаси баҳордан бошлаб Япония, АҚШ ва Хитой ўртасидаги технологик тафовутни бартараф этиш мақсадида мамлакатнинг энг йирик сунъий интеллект ядро моделини ишлаб чиқиш учун қўшма корхона ташкил этиши кутилмоқда.