Бугун 7 октябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Янгиҳаёт ва Сергелида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдоси фош этилмоқда

Янгиҳаёт ва Сергелида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдоси фош этилмоқда


Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт ва Сергели тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда “М.М” МЧЖ дорихонаси сотувчиси Д.Р. 200 дона ҳамда “G.P.” МЧЖ дорихонаси сотувчиси С.С. 150 дона “Бензонал” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Шунингдек, Департаментнинг Андижон шаҳри бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган С.М. фуқаро Х.Х.га 10 дона “Тропикамид” ва 10 дона “Регапен” номли дори воситаларини 3,7 млн сўмга сотишга келишиб, шундан 10 дона капсуладаги дори воситасини берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 10:30 04.10.2025. Ўқилди: 576 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!