Ўзбекистон миллий жамоаси бошқарувидаги ўрнини Фабио Каннаварога бўшатиб берган Темур Кападзе ўзининг келажаги ҳақида гапирди.
"Жамоага омад тилайман. Ўзбекистон терма жамоаларида 4 йилдан зиёд фаолият олиб бордим ва ўйлайманки, уни муносиб бажара олдим. Янги бош мураббийга муваффақият тилайман.
Ушбу ва кейинги ўқув-машғулот йиғинида жамоага ёрдам бераман қолганини вақт кўрсатади", - деди Кападзе.