Бугун 6 октябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

ХАМАС Трампнинг сўзларини рад этди

ХАМАС Трампнинг сўзларини рад этди

ХАМАС Сиёсий бюроси аъзоси Маҳмуд Мардавий ОАВда бу ҳаракат АҚШ президенти Дональд Трампнинг Ғазо можаросини ҳал қилиш режаси доирасида қуролларини ташлашга рози бўлгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

Баёнот Фаластин гуруҳининг Telegram’даги каналида эълон қилинди.

"Маҳмуд Мардавий Al Hadath телеканали ва бошқа бир қанча оммавий ахборот воситаларининг Ғазо секторидаги ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларнинг бориши ва ҳаракатнинг қуролларни ташлаш бўйича позицияси ҳақидаги ёлғон даъволарини рад этди", — дейилади баёнотда.

Al Hadath аввалроқ ҳаракат ўз қуролларини БМТ шафелигида Миср ва Фаластин хавфсизлик кучларидан тузиладиган махсус органга топширишга тайёрлигини билдирган эди.

Киритилди: Бугун 09:30. Ўқилди: 871 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!