Бугун 4 октябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистонлик собиқ ҳужумчи: "Каннаваро Ўзбекистон МТЖни бошқаришига қаршиман"

Ўзбекистонлик собиқ ҳужумчи: "Каннаваро Ўзбекистон МТЖни бошқаришига қаршиман"

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Жафар Ирисметов Фабио Каннаварони Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланишига қарши чиқди.

«Кўплаб мураббийлар нимагадир Ўзбекистон терма жамоасини бошқаришдан бош тортди. Ростини айтсам, мен Каннаваро номзодига қаршиман. Жаҳон чемпионатига чиқиб, муносиб иштирок этиш учун Клопп даражасидаги мураббий олиш керак.

Каннаваро — Ўзбекистон терма жамоаси учун энг яхши вариант эмас, раҳбариятнинг бошқа фикри бор, эҳтимол, улар яхши билади. Каннаваро футболимиз ривожига нимадир бера олишига ишонмаяпман. Менимча, уни машҳурлиги ва футболчилик фаолияти учун танлашган, лекин мураббийлик фаолияти, албатта, заиф.

Исм учун эмас, ёрдам бероладиган мураббийни олиш керак. Энг муҳими — яхши фаолиятга эга мутахассисни танлаш. Агар мутахассис олишга қарор қилинган бўлса, унинг даражаси бошқачароқ бўлиши лозим», — Ирисметов.

Киритилди: 19:24 03.10.2025. Ўқилди: 1207 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!