Эрон президенти Маъсуд Пезешкиан пойтахтни Теҳрондан кўчиришни таклиф қилди. У ташаббусга сабаб сифатида экологик инқирозни кўрсатди.
Унинг тушунтиришича, ҳозирги пойтахтда сув танқислиги, ҳаддан ташқари гавжумлик ва тупроқнинг чўкиш хавфи ортиб бормоқда.
Пойтахт Ҳормозган вилоятига кўчирилиши мумкин. Бу очиқ сувларга тўғридан-тўғри киришни таъминлайди ва савдони осонлаштиради.
Теҳронда 10 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Пойтахт ҳар йили мамлакат сув ресурсларининг қарийб чорак қисмини истеъмол қилади.