Бугун 7 октябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Холанд: Мбаппени унутиб қўйибсиз

Холанд: Мбаппени унутиб қўйибсиз

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд ўз ҳисобига яна гол ёздириб қўйди. Норвегиялик футболчининг аниқ зарбаси Премьер-лига доирасидаги "Брентфорд"га қарши ўйинда ягона бўлди. Учрашув якунлангач, журналистлар "шаҳарликлар" ҳужумчисидан "Бавария" вакили Харри Кейн билан Европа "Олтин бутса"си учун кураш ҳақида сўрашди.

"Кейн билан рақобат? Мбаппени унутманг," - дея Холанднинг жавобини келтиради Madrid Zone.

"Манчестер Сити" юлдузининг ҳисобида Англия чемпионатининг жорий мавсумида киритилган тўққизта гол бор. Килиан Мбаппе Ла Лигада Мадриднинг "Реал" клуби сафида ҳам шунча гол урган, Харри Кейн эса Бундеслигада 11 рақиблар дарвозасига тўп киритган.

Киритилди: 09:15 06.10.2025. Ўқилди: 1532 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!