Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Янгиариқ ва Шовот туманларида қалбаки акциз маркали маҳсулотларнинг муомалага киритилишининг олди олинди

Янгиариқ ва Шовот туманларида қалбаки акциз маркали маҳсулотларнинг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиариқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “E.D.” МЧЖ қарашли савдо шохобчасида қалбаки акциз маркали 434 дона алкоголь ва 28 қути акциз маркасиз “Милано” номли тамаки маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Худди шундай, Департаментнинг Шовот туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “U.O.” МЧЖ қарашли савдо шохобчасида қалбаки акциз маркали 3 хил турдаги 261 дона алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 12:30 30.03.2023. Ўқилди: 1081 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!