Бугун 20 ноябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Янги Зеландияда маҳаллий маори халқи ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш учун намойишлар бўлиб ўтди

Янги Зеландияда маҳаллий маори халқи ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш учун намойишлар бўлиб ўтди

Янги Зеландияда 40 мингдан ортиқ одам маҳаллий маори халқининг ҳуқуқларини чекловчи қонун лойиҳасига қарши намойишга чиқди.

Бу ҳақда Ғарб ОАВлари хабар бермоқда.

Парламентга киритилаётган қонун лойиҳасига жавобан намойишчилар Янги Зеландия байроғини кўтариб, миллий қўшиқлар куйлаб, пойтахт Веллингтон кўчаларига чиқди.

Қонун лойиҳаси 1840 йилда Британия вакиллари ва Маори бошлиқлари томонидан имзоланган Вайтанги шартномасига ўзгартиришлар киритади. Ушбу шартнома Янги Зеландия давлатини яратишга асос солган деб ишонилади. Ҳужжатга кўра, Янги Зеландия Буюк Британия назоратига ўтган ва бунинг эвазига маорилар ўзларининг мулкий ва номулкий ҳуқуқларини сақлаб қолган ва Британия ҳимоясига эга бўлган.

Қонун лойиҳаси танқидчилари унинг маъқулланиши мамлакатда тартибсизликларга олиб келиши ва маори ҳуқуқларини чеклаши мумкинлигидан хавотирда. Бироқ қайд этилишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши эҳтимоли паст.

Киритилди: 14:37 19.11.2024. Ўқилди: 355 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!