Пойтахтда янги йил тадбирлари ўтказилиши муносабати билан қуйидаги кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинча чекланади.
📅 2025 йил 15 декабрдан — 2026 йил 15 январгача.
📍 Ўзбекистон Миллий кутубхонаси олд майдони атрофида:
Зарафшон кўчаси — “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонаси қўриқлаш пунктидан Матбуотчилар кўчасигача;
Истиқлол кўчаси — А. Темур шоҳ ва Буюк Турон кўчалари оралиғида;
Буюк Турон кўчаси — Истиқлол кўчаси кесишмасидан Ёшлар ижод саройигача.
📅 2025 йил 17 декабрдан — 2026 йил 5 январгача.
📍 Тарас Шевченко гастрономик-туризм кўчасида:
Тарас Шевченко кўчаси — Фидокор кўчасидан Нукус кўчасигача;
Саййид Барака кўчаси — Ойбек кўчасидан Амир Темур шоҳ кўчасигача.
Ҳайдовчилардан ҳаракатланишда олдиндан муқобил йўллардан фойдаланиш сўралади.