Бугун 29 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Янги йил байрами ва дам олиш кунларида тиббиёт муассасалари туну кун ишлайди

Янги йил байрами ва дам олиш кунларида тиббиёт муассасалари туну кун ишлайди


🎄Вақт шу қадар шиддат билан ўтмоқдаки, кўз очиб юмгунча 2024 йилни кузатиб, янги 2025 йилни қарши олмоқдамиз.

🖥 Хабарингиз бор, Президентимизнинг тегишли ҳужжатларига асосан Янги йилда олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган юртдошларимиз кетма-кет 5 кун, беш кунлик иш ҳафтасидагилар эса 6 кун дам олади.

❓Хўш, ушбу саналарда мамлакатимиз тиббиёт муассасалари қай тартибда ишлайди? Қайси шифо масканларида қандай профилактик-тиббий хизматлар кўрсатилади?

✅ Қайд этиш керак, аҳоли саломатлигини асраш, хусусан, байрам ва қўшимча ишланмайдиган кунларда тиббиёт муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигида алоҳида штаб ташкил этилди.

🏥 Шунингдек, 28 декабрь – 2 январь кунлари мамлакатимиздаги туман (шаҳар), вилоят ва республика миқёсидаги барча шифохоналар, ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ҳамда тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари ҳамда ҳудудлардаги 39 та туманлараро қўшма шикастланиш ва ўткир қон-томир касалликлари марказларида 40 минг нафар тиббиёт тизими ходимлари қонунда белгиланган тартибда, навбатчилик асосида аҳолига тиббий хизмат кўрсатади.

💊 Қўшимча ўринлар ва дори-дормонлар захираси яратилган.

🚑 Қолаверса, байрам кунлари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудлардаги 13 та филиали ҳамда 200 га яқин аҳоли пунктида жойлашган шошилинч тиббий ёрдам бўлимларида ҳам 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади. Ушбу муассасалар зарур дори-дармонлар билан таъминланиб, захира ўринлари яратилган.

🩺 Беморларга шошилинч тиббий хизмат кўрсатишда тез тиббий ёрдам хизматининг ўрни беқиёс. Чунончи, Янги йил байрами муносабати билан эълон қилинган дам олиш кунларида мазкур соҳа эгалари ҳам одатий иш фаолиятини давом эттиради. Хусусан, Республика тез тиббий ёрдам марказининг мамлакатимиз бўйлаб 2 800 дан ортиқ тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар учун доимий шай ҳолда.

🤰Бундан ташқари, байрам кунлари юртимиздаги 230 та туғуруқ, 235 та болалар даволаш муассасаcи ҳам узлуксиз иш олиб боради. Республика Call-маркази (1003) орқали эса тиббиётга тегишли саволларга малакали мутахассислардан туну кун жавоб олиш мумкин.

🏢 Соғлиқни сақлаш вазирлиги Янги йил байрами ва дам олиш кунларида меҳнат қиладиган барча тиббиёт ходимларига ўз миннатдорлигини билдиради.

‼️ Шунингдек, вазирлик юртдошларимиздан айёмни хуш кайфиятда қарши олиб, ўз саломатликларига эътиборли бўлишларини сўрайди.

Киритилди: 15:00 27.12.2024. Ўқилди: 645 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!