Бугун 11 август, 2025 йил, душанба

O'ZB

«Янги Ўзбекистон» университетининг баҳолаш тизими бошқа олийгоҳларда ҳам йўлга қўйилади

«Янги Ўзбекистон» университетининг баҳолаш тизими бошқа олийгоҳларда ҳам йўлга қўйилади

Олийгоҳларни молиялаштириш тўплаган баллларига боғланади ва «Янги Ўзбекистон» университети баҳолаш тизими бутун олий таълим тизимида жорий этилади. Шунингдек, ректорларга «супер» контракт суммасини табақалашган ҳолда белгилаш ваколати берилади.

Қиймати қиймати 1 миллион доллардан юқори ва камида 50 ишчи қатнашадиган лойиҳалар техник-иқтисодий асосида соҳалар кесимида кадрлар эҳтиёжи кўрсатилади. Шу асосда вазирлик ва тармоқ раҳбарлари олийгоҳларга буюртма бериб, мақсадли кадрлар тайёрлайди. Буюртма асосида ўқиётган талабалар қўшимча модуллар ўқиб, кредит баллари олади. Иккинчи курсдан сўнг уларнинг билими инвестор иштирокида баҳоланиб, диплом ишлари лойиҳа вазифалари асосида ҳимоя қилинади. Эҳтиёжга мос битирувчилар инвестор томонидан кафолатли ишга олинади.

Хусусий секторда бюрократия сабаб бўш иш ўринлари тўлиқ кўрсатилмаётгани сабаб, битирувчиларни ишга жойлаштиришда тадбиркорлар учун қулай тизим яратилади. Платформада бўш ўринлар мутахассислик йўналиши билан киритилади, «карьера маркази» битирувчиларни иш берувчи билан боғлайди. Ишга олган тадбиркор қўшимча балл, битирувчиларнинг ярмидан кўпини жойлаштирган карьера маркази эса 500 миллион сўм мукофот олади.

Олийгоҳларда «Янги Ўзбекистон» университети баҳолаш тизими жорий этилиб, молиялаштириш тўплаган баллга қараб амалга оширилади. Балллар битирувчилар бандлиги (40), тармоқ буюртмаси ва маҳсулот сотиши (30), илмий салоҳият ва халқаро мақолалар (20), грант жалб этиш (10) кўрсаткичларига асосан берилади. Балл юқори бўлса бюджет маблағларига қўшимча бонус берилади, паст бўлса молиялаштириш қисқаради.

Янги тартибга кўра, ректорлар ташкилий ва академик мустақилликка эга бўлади. Улар ўринбосарларини ўзлари тайинлайди, номзодлар олийгоҳ кенгашида дастурини ҳимоя қилади. Ректорлар профессор-ўқитувчи ва бошқарув штати тақсимоти, ҳамда «супер» контракт суммасини белгилаш ҳуқуқига эга бўлади. Ректорлар мактаби орқали тайёрланган номзодлардан энг яхшилари малака ошириш учун Гарвард университетига юборилади.

Киритилди: 19:27 08.08.2025. Ўқилди: 549 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!