Бугун 10 февраль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Янги Тошкентнинг майдони Манхэттен ёки иккита Париж билан тенг бўлади

Янги Тошкентнинг майдони Манхэттен ёки иккита Париж билан тенг бўлади

Бу ҳақда қурилиш саноатига бағишланган халқаро конференцияда Business Consulting Group компанияси директори Павел Золотарёв маълум қилди.

У шунингдек, Марказий Осиёда Янги Тошкент каби 8 та янги шаҳар барпо этиш режалаштирилгани ва улар 10–20 йил ичида битиб қолишини қўшимча қилди.

Шунингдек, Янги Тошкентда дунёдаги энг баланд фаввора пайдо бўлади. Унинг баландлиги 232 метрга етади ва очилиши шу йил август ойига режалаштирилган.

Маълум қилинишича, Янги Тошкентнинг илк аҳолиси шу йил декабрь ойида кўчиб ўтиши мумкин.

Биринчи навбатда оғир ҳаётий вазиятга тушганлар ҳамда маъмурий бинолари Янги Тошкентга кўчириладиган давлат ташкилотлари ходимлари жойлаштирилади.

Бу ҳақда “Янги Тошкент” дирекцияси департаменти бошлиғи Азизбек Омонов маълум қилди.

Киритилди: Бугун 14:45. Ўқилди: 344 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!