Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғининг тегишли буйруғи билан пойтахтдаги айрим автобус йўналишларига ўзгартириш киритилди.
Транспорт вазирлигининг хабар беришича, шу йилнинг 28 март санасидан бошлаб амалдаги 190-сонли “Янгибозор АШБ — Машинасозлар метроси“ йўналиши Янги Ўзбекистон кўчаси орқали Янги Тошкент бекатигача бир томонлама ҳаракат қилади. Сўнг ўзининг аввалги йўналиши бўйлаб ҳаракатни давом эттиради.
Янги ташкил этилган 197-сонли автобус йўналиши Ўзбекистон меҳмонхонаси бекати — Янги Тошкент бекати йўналишида ҳаракатланади. Ушбу йўналиш “Маҳтумқули ва Янги Ўзбекистон“ йўли кўчалари орқали ҳаракатланади.
137-сонли автобус йўналиши эса эндиликда Истиқбол маҳалласи бекатидан Паркент йўли кўчаси орқали Янги Тошкент бекатигача икки томонлама ҳаракат қилади. Йўналиш “Янги Тошкент бекати — Қўшқўрғон маҳалласи“ деб қайта номланади.