Бугун 18 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Янги Тошкентга инвестиция киритиш учун махсус Telegram-бот ишга туширилди

Янги Тошкентга инвестиция киритиш учун махсус Telegram-бот ишга туширилди

Янги Тошкент қурилишига хусусий инвестицияларни жалб этиш ва инвесторлар учун қулай шароит яратиш мақсадида “Янги Тошкентга инвестиция киритинг!” чат-боти ишга туширилмоқда.

Эндиликда инвестиция лойиҳаларини Telegram’даги @yt_investitsiya_bot орқали ёки newtashkent.uz расмий сайтида таклиф этиш мумкин.

Хизмат ўзбек, рус, инглиз ва хитой тилларида ишлайди. Дастлабки босқичда лойиҳа концепциясини тақдим этиш кифоя. Ҳар бир аризага рўйхатга олиш рақами берилиб, инвестор кейинги жараёнлар ҳақида маълумот олади.

Сўнгги уч йилда Янги Тошкентга 2 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киритилди. Биринчи босқичда эса 6 минг гектар ҳудудда 50 миллиард доллардан зиёд қийматдаги лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Мақсад — инвесторлар учун тўсиқларни камайтириш, истиқболли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва Янги Тошкент ривожига янги имкониятлар очиш.

Киритилди: 14:35 17.10.2026. Ўқилди: 581 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!