Бугун 23 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Янги Тошкент халқаро аэропортига метрополитен линиясини ўтказиш режалаштирилмоқда

Янги Тошкент халқаро аэропортига метрополитен линиясини ўтказиш режалаштирилмоқда

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев лойиҳа билан танишиш давомида маълум қилган. Қайд этилишича, аэропорт Тошкент ва Янги Тошкент туташган жойда жойлашган бўлиб, унга энг кўпи билан 25 дақиқада етиб бориш мумкин, масофа 24 километрни ташкил этади. Ҳисоб-китобларга кўра, янги аэропорт қурилиши ва ҳаво паркини 105 тадан 180 тагача ошириш Ўзбекистон иқтисодиётига йилига 770 млн доллар даромад келтиради.

«Танлаган жойимиз хавфсизлик, учиш ва қўниш нуқтаи назаридан энг мўътадил жой. Бу Тошкент ва Тошкент вилояти ўртасидаги чорраҳа — кўпи билан 25 дақиқада етиб бориш мумкин, оралиқ — 24 км. Лекин, шаттл қўямиз, худо хоҳласа, метро қўямиз. Ҳаммасини ҳамоҳанг, биз кутганимиз каби амалга оширамиз», — деган президент.

Киритилди: 11:09 21.10.2025. Ўқилди: 643 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!