Суриянинг янги маъмурияти ҳал қилиши керак бўлган асосий муаммолардан бири бу иқтисодиётдир. Сурия фуқаролар уруши бошланишидан олдин ҳам ёмон аҳволда эди, бироқ бутун можаро давомида мамлакатнинг иқтисодий инқирози янада чуқурлашди.
Жаҳон банки ҳисоботига кўра, 2023 йилда Сурия фунти АҚШ долларига нисбатан сезиларли даражада 141 фоизга қадрсизланган.
Ҳисоб-китобларга кўра, истеъмол нархлари инфляцияси 93 фоизга ошган, бу ҳукумат субсидияларини қисқартириш билан кучайган.
БМТ маълумотларига кўра, аҳолининг қарийб 90 фоизи қашшоқликда яшайди, 12,9 миллиони озиқ-овқат таъминотидан маҳрум, 6,8 миллиони эса мамлакат ичкарисида кўчирилган.