Бугун 10 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

Янги қурилаётган кўп қаватли ишлаб чиқариш бинолари учун мол-мулк солиғи пасайтирувчи коэффициентда тўланади

Янги қурилаётган кўп қаватли ишлаб чиқариш бинолари учун мол-мулк солиғи пасайтирувчи коэффициентда тўланади

Ўзбекистон Республикасининг “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2025 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонуни билан Солиқ кодексининг 414-моддасига киритилган қўшимча ва ўзгартиришларга кўра янги қурилган кўп қаватли ишлаб чиқариш бинолари бўйича (бундан республика шаҳарларида, шунингдек, Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай ва Тошкент туманларида жойлашган бинолар мустасно) солиқ тўловчилар юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича ҳисобланган суммани:

3 қаватли бинога — 0,9;
4 қаватли бинога — 0,8;
5 қаватли бинога — 0,7;
6 қаватли бинога — 0,6;
7 ва ундан юқори қаватли бинога — 0,5 пасайтирувчи коэффициентни қўллаган ҳолда, бино фойдаланишга топширилган ойдан бошлаб 3 йилдан кўп бўлмаган муддатда тўлайди.

Бунда пасайтирувчи коэффициент:

Маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган ёрдамчи хоналарни, хусусан, офис учун ва ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни реализация қилиш учун хоналарни, тегишли касбни эгаллаш учун ташкил этилган ўқув-ишлаб чиқариш хоналарини ҳисобга олган ҳолда, агар уларнинг майдони янги қурилган кўп қаватли ишлаб чиқариш биноси умумий майдонининг 20 фоизидан ошмаса;

Агар бинодан бир нечта хўжалик юритувчи субъект ишлаб чиқариш мақсадларида биргаликда фойдаланаётган бўлса, бинонинг ҳар бир мулкдори томонидан қўлланилади.

Киритилди: Бугун 12:18. Ўқилди: 305 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!