Судьялар олий кенгаши ташаббуси билан “Фуқаролик ишлари бўйича давлат божини белгилаш ва ундириш тартиби” номли амалий қўлланма тайёрланди.
Мазкур қўлланма фуқаролик ишлари бўйича судларга киритилган даъво аризалари бўйича давлат божи миқдорини ҳисоблаш ва ундириш юзасидан атрофлича маълумот берилади. Шунингдек, тўпламдан давлат божи масалалари бўйича амалдаги қонунлар, Олий суд Пленумининг қарорлари, умуман, бож ундируви билан боғлиқ (давлат божини кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш ва ҳоказо) ҳуқуқий норматив-ҳужжатлар ҳамда намунавий суд қарорлари ҳам жой олган.
Қўлланма судьялар, судьяликка номзодлар ҳамда фуқаролик процессуал қонуни билан ишловчи прокуратура органи ходимлари ва адвокатларга мўлжалланган.