Бугун 20 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Янги "права" билан ички рейсларда парвоз қилишга рухсат берилиши мумкин

A A A
Янги "права" билан ички рейсларда парвоз қилишга рухсат берилиши мумкин

“Uzbekistan Airports” янги ҳайдовчилик гувоҳномасидан фойдаланган ҳолда парвозга рўйхатдан ўтиш юзасидан қуйидагиларни маълум қилди.

Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июндаги “Ички ишлар органлари тизимида давлат хизматлари кўрсатиш сифатини янада ошириш ва тартибларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги тегишли қарорига асосан янги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси шахсни тасдиқловчи расмий давлат ҳужжати мақомига эга.

“Uzbekistan Airports” тасарруфидаги аэропортларнинг фаолияти республика транспорт соҳасига оид ҳужжатлар, жумладан, ўзгартиш ва қўшимчалар билан тартибга солинади ҳамда юқори вазирлик ва идоралар томонидан ижро учун юборилади.

Мавжуд маълумотларга кўра, ҳозирда аэропортларда шахсни тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинадиган ва йўловчиларга улардан фойдаланган ҳолда ички йўналишдаги рейсларга рўйхатдан ўтиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларнинг (ҳайдовчилик гувоҳномаси, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, ҳарбий гувоҳнома ва бошқалар) якуний рўйхатини идоралараро тасдиқлаш ишлари якунланмоқда.

Киритилди: 10:07 01.02.2024. Ўқилди: 1196 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!