Бугун 19 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Янги глобал иқтисодий инқироз юзага келиши эҳтимоли бор

Янги глобал иқтисодий инқироз юзага келиши эҳтимоли бор

Мюнхен Иқтисодий тадқиқотлар институти раҳбари янги глобал иқтисодий инқироз юзага келиши эҳтимолидан огоҳлантирди.

Клеменс Фюст бу ҳақда Süddeutsche Zeitung газетасига берган интервюсида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, биргина Қўшма Штатларнинг савдо тарифлари сиёсати глобал иқтисодиётни инқирозга олиб кирмайди.

"Аммо агар протекционизм Хитойда ҳам, Европада ҳам тобора тезроқ тарқала бошласа, бу жуда жиддий ва катта хавфни юзага келтиради", — деди Мюнхен Иқтисодий тадқиқотлар институти (IFO) раҳбари.

Фюстнинг фикрича, агар ҳамма “нотўғри йўлдан юрса”, бу “жиддий инқироз”га олиб келиши мумкин.

"Америкаликлар ўзларининг ишончли ҳамкор сифатидаги обрўсини йўқотмоқда. Бу анча хатарли жараён, чунки АҚШ ҳанузгача “дунёдаги энг муҳим иқтисодий куч” ҳисобланади ва содир бўлаётган воқеалар “ташвишли сигнал”дир. Дунё бўйича фонд бозори капиталлашувининг учдан икки қисми Қўшма Штатлар ҳиссасига тўғри келади, доллар эса жаҳон захира валютаси ҳисобланади. Агар буларнинг барчаси қуласа, буни оқибатларини олдиндан айтиб бўлмайди", — дея огоҳлантирди Фюст.

Киритилди: 17:05 12.04.2025. Ўқилди: 808 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!