Бугун 25 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Янги дарсликларни амалиётга жорий этиш бўйича малака ошириш курслари энди электрон платформада

A A A
Янги дарсликларни амалиётга жорий этиш бўйича малака ошириш курслари энди электрон платформада

Ўқитувчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида бошланғич синф фанлари бўйича “Бошланғич синфларда ўқитишнинг замонавий методикаси” мавзусидаги малака ошириш курси “Uzluksiz kasbiy ta’lim” электрон платформасида ташкил этилди.

Энди “Maqsadli kurslar” саҳифаси орқали илғор тажрибалар асосида яратилган дарсликларни амалиётга жорий этиш бўйича тайёрланган видеодарслар ва тақдимот материаллари билан танишиш ва юклаб олиш мумкин. Якунда ушбу курсни ўқиганлик ҳақида сертификат тақдим этилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази ҳамда А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти ҳамкорлигида “Бошланғич синфларда ўқитишнинг замонавий методикаси” мавзусида малака ошириш курслари ташкил қилингани ҳақида хабар берилган эди.

Бошланғич синф ўқитувчилари учун мўлжалланган ўқув курсининг биринчи босқичи жорий йилнинг 14-17 август кунлари Тошкент шаҳрида ташкил этилган бўлиб, ушбу курсларда 304 нафар педагог тренер сифатида тайёрланди. Иккинчи босқич Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказларида давом эттирилди ва бунга 10 мингдан зиёд бошланғич таълим методик бирлашма раҳбарлари жалб этилди.

Киритилди: 17:13 25.09.2023. Ўқилди: 1183 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!