Янги аэропорт учун мўлжалланган ҳудудда мавжуд мулклар қийматининг асоссиз ошишини олдини олиш мақсадида бир қатор чекловлар жорий этилди.
Бу ҳақда Тошкент вилояти кадастр бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Эндиликда мазкур ҳудудда ер участкаларини янги фойдаланувчиларга тақсимлаш, ҳуқуқни расмийлаштириш, янги лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда қурилиш ишларини олиб бориш вақтинча тўхтатилади.
Шунингдек, ҳудуд тўлиқ хатловдан ўтказилиб, турар ва нотурар бинолар ҳамда қишлоқ хўжалиги ерлари эгаларига етказиладиган зарарни қоплаш учун компенсация миқдори аниқланади.