Бугун 13 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Yandex Go хизмати Қаршида ҳам ишга туширилди

Yandex Go хизмати Қаршида ҳам ишга туширилди

Бугун Yandex Go Қаршида ҳам ишга туширилди. Иловани юклаган ҳолда унда керакли манзилни танлаб, шаҳарнинг истаган нуқтасига етиб олиш мумкин. Сервис фойдаланувчининг жойлашувини ўзи аниқлайди ва тез етиб келадиган ҳайдовчини топади.

Йўл ҳақи нархи 3000 сўмдан бошланади. Масалан, "Султон" меҳмонхонасидан Навоий боғигача бориш учун тахминан 4300 сўм, Сардобагача эса 4700 сўм туради. Бу шаҳардаги энг фойдали таклиф.

"Қарши - Ўзбекистонда Yandex Go мавжуд бўлган тўққизинчи шаҳардир. Шаҳар аҳолиси хизматнинг қулайлигини юқори баҳолашига ишонамиз. Иловада автомобилга буюртма берилгандан сўнг дарҳол модели, автомобил рақами ва кутиш вақти кўрсатилади. Шунингдек, бизда илова орқали тезда боғланиш мумкин бўлган қўллаб-қувватлаш хизмати мавжуд", дейди Yandex Go минтақавий менежери Мирзоҳид Солиҳов.

Йўл ҳақининг максимал нархи фойдаланувчиларга машинага буюртма бериш вақтида маълум бўлади - шунчаки иловага бориш керак бўлган манзилини киритиш керак. Aгар ҳайдовчи йўлни таъмирлаш туфайли йўналишдан четга чиқиши керак бўлса ҳам, нарх ўзгармайди. Йўл ҳақини нақд пул ва карта орқали тўлаш мумкин.

Yandex Go шахсий технологияларидан фойдаланади, маршрутлаш, навигация, буюртмаларни тақсимлашнинг ақлли тизими шулар жумласидан. Бундан ташқари, апрел ойидан бошлаб ҳайдовчилар ва йўловчиларга саёҳат пайтида қўшимча суғурта дастури тақдим этилади.

Yandex Go Ўзбекистонда 2018 йил апрель ойида ишга туширилган. Хизмат Тошкент, Фарғона, Нукус, Марғилон, Наманган, Aндижон, Самарқанд, Қўқон, Бухорода фаолият юритмоқда. Yandex Go ўз ҳайдовчилари ва машиналарига эга эмас. Хизмат маҳаллий ташувчилар билан ҳамкорлик қилади. Бепул дастур iOC ва Aндроид учун ўзбек, рус ва бошқа кўплаб тилларда мавжуд.

Киритилди: 13:46 10.08.2023. Ўқилди: 4484 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!