Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Яна хушхабар! Хоразмда 33 ёшли бемор коронавирусдан тузалди: у Россиядан келган

A A A
Яна хушхабар! Хоразмда 33 ёшли бемор коронавирусдан тузалди: у Россиядан келган

Хоразм вилояти юқумли касалликлар шифохонасида бугун коронавирус инфекциясига чалинган яна бир нафар бемор бутунлай соғайди.

Соғайган 33 ёшли бемор жорий йил 22 март куни чартер рейс орқали Россиядан Хоразмга келган ва карантинга олинган эди. Унда коронавирус инфекцияси аниқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Тузалган фуқаро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

 

Киритилди: 15:54 16.04.2020. Ўқилди: 2793 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар