Бугун 11 март, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Яна қимматчилик! Озиқ-овқат бозорида қандай ўзгаришлар кутилмоқда?

Яна қимматчилик! Озиқ-овқат бозорида қандай ўзгаришлар кутилмоқда?

Дунё бозорида озиқ-овқат нархи кўтарилди.

БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти – ФАО жума куни глобал миқёсда юзага келган ҳолат бўйича эълон қилган ҳисоботга кўра, февраль ойида жаҳон бозорида шакар, сут маҳсулотлари ва ўсимлик ёғи нархи ошган.

Бу ўтган ойдагидан 1,6 фоиз, 2024 йил февралига нисбатан 8,2 фоиз юқори.

Ўсиш асосан шакар қимматлашиши билан боғлиқ: уч ойлик пасайишдан кейин январдан 6,6 фоиз кўтарилиш. Айни вазият 2024/25 йилги мавсумда глобал таъминот камайиши, хусусан Ҳиндистонда ишлаб чиқариш истиқболи ҳолати ёмонлашиши, Бразилиядаги экинларга таъсир кўрсатадиган ноқулай об-ҳаво шароити туфайли юзага келган.

Сут маҳсулотлари

Сут маҳсулотлари нархи январь ойига нисбатан тўрт фоиз ошиши экспорт қилувчи ҳудудларда ишлаб чиқариш миқдорига нисбатан талаб кучайиши натижасида пишлоқ ва қуруқ сут қимматлашиши билан изоҳланади.

Ўсимлик мойи

Февралда ўсимлик мойи нархи январдагидан икки фоиз, ўтган йилга нисбатан 29,1 фоиз кўп кўтарилди. Ўсишни, асосан, жануби-шарқий Осиёдаги мавсумий таъминот чеклови ва биодизель сектори кучли талаби билан изоҳланадиган пальма, соя ва кунгабоқар ёғи таъминлаган.

Ёрма

Дон 0,7 фоиз қимматлашган. Буғдой нархи Россия Федерациясидан етказиб бериш камайиши, Шарқий Европа ва Шимолий Америкадаги иқлим шароити билан боғлиқ хавотир туфайли кўтарилди. Жаҳон бозорида маккажўхори нархи ўсиши давом этгач, ҳолат Бразилиядан ва Қўшма Штатлардан экспортни кучайтириш билан қўллаб-қувватланди. Аксинча, гуруч глобал миқёсда экспорт кўпайиши ва импорт талаби заифлашуви туфайли 6,8 фоиз арзонлади.

Гўшт маҳсулотлари

Гўшт нархи февраль ойида барқарорлашиб, январга нисбатан 0,1 фоиз тушди. Глобал парранда ва чўчқа гўшти нархи мўл-кўл таъминот туфайли пасайган бўлса-да, қўй-қўзи ва мол гўшти қиймати барқарор сақланди.

ФАО дон маҳсулотларига талаб ва таклиф таҳлилини ҳам эълон қилди. Мутахассислар башоратига кўра, 2025 йил дунё бўйлаб буғдой етиштириш 796 миллион тоннани ташкил этади. Бу ўтган йилга нисбатан қарийб бир фоиз кўп. Бунга Европа Иттифоқи, айниқса буғдой экиш оммавийлашиши кутилаётган Франция ва Германияда кутилаётган ўсиш рағбат беради. Бинобарин, Шарқий Европадаги қуруқ шароит ва ғарбий минтақалардаги ортиқча ёғингарчилик каби муаммолар ҳосилдорликка салбий таъсир қилиши мумкин.

Ҳисоботда таъкидланишича, АҚШда буғдой майдони кенгайиши кутиляпти. Фақат қурғоқчилик қишки экинларга таъсир қилгани учун ҳосилдорлик бироз пасайиши мумкин.

Киритилди: 20:36 10.03.2025. Ўқилди: 1342 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!