Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Яна бир вояга етмаган фарзанд она тарбиясига олиб берилди

A A A
Яна бир вояга етмаган фарзанд она тарбиясига олиб берилди

Оила – ҳар бир инсоннинг ҳаётидаги энг муҳим ва нозик хилқатдир. Эр ва хотин ўртасидаги муносабатлар, уларнинг бир-бирига бўлган муҳаббати, ишончига асосланади. Аммо, баъзида, ҳаётдаги муаммолар, келишмовчиликлар ва турли хил вазиятлар оилавий муносабатларни мураккаблаштириши мумкин.

Ажрашиш жараёни, кўпинча, ота-она ва болалар учун оғир бўлади.

Худди шу каби, Бойсун туманидаги “Пасурхи” маҳалласидаги Аббосовлар оиласида ҳам ўзаро келишмовчилик сабаб эр ва хотин ажрашишга қарор қилишди. Улар ўртасида вояга етмаган фарзанд эса она тарбиясидан узоқлаштирилди.

Мазкур низоли вазият фуқаролик ишлари бўйича суд органларида атрофлича ўрганиб чиқилди ва вояга етмаган бола онасининг парваришига муҳтожлиги инобатга олиниб, даъвони қаноатлантирди.

Шундан сўнг, мазкур суднинг ижро ҳужжати Бюронинг Бойсун туман бўлими иш юритувига қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилди ва тарафлар бу ҳақида огоҳлантирилди.

Бюронинг туман бўлими давлат ижрочисининг саъй ҳаракатлари билан вояга етмаган 11 ёшли фарзанд соғ-саломат она тарбиясига олиб берилиши таъминланди.

Киритилди: 17:38 24.07.2025. Ўқилди: 752 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!