Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Яна бир сирли жумбоқ! 29 октябрда бизни нима кутмоқда?..

Яна бир сирли жумбоқ! 29 октябрда бизни нима кутмоқда?..

15 октябрь куни "Godlikeproductions" сайтида бир кишининг пости пайдо бўлди. Бир неча дақиқада хабар 10 мингта тармоқ фойдаланувчилари томонидан ўқиб чиқилди. Хабарнинг муаллифи “Aeon 5 Whoaa!” деб аталадиган номаълум кимса. Эркак ҳақида маълум бўлган биргина нарса шуки, у Чилида физик сифатида ишлайди.

Маълум бўлишича, чилилик физик икки постни омма эътиборига ҳавола этган. Биринчи постда айтилишича, 29 октябрь куни катта воқеа юз беради. “Aeon 5 Whoaa!” “Менда буни исботлаш учун ҳеч қандай далил йўқ, аммо гапларим рост дея”, ёзиб қолдирган физик.

Иккинчи постда эркак сўнгги барча фитналардан хабардор бўлган ўзининг илмий дўсти ҳақида гапирди. Унинг гапларига қараганда, дўсти 25 йилдан бери Антарктидадаги расадхонада ишлайди. Унинг айтишича, Нибиру мавжуд, аммо у энг мураккаб инфрақизил телескоплардагина кўринади.

“Яқин келажакда астрономлар чиндан ҳам ҳайратланарли даражада катталашган нарсаларни кўришлари керак”, дея қўшимча қилган у.

Киритилди: 14:22 19.10.2018. Ўқилди: 4828 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!