Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Яна бир давлат Филипп Киркоровни "қора рўйхат"га киритди

Яна бир давлат Филипп Киркоровни "қора рўйхат"га киритди

Латвия ҳукумати россиялик хонанда Филипп Киркоров, бадиий гимнастика бўйича мураббий, Алишер Усмоновнинг рафиқаси Ирина Винер-Усмонова, қизиқчи Евгений Петросянни "қора рўйхат"га киритди. Бу ҳақида мамлакатнинг Ташқи ишлар вазири Эдгардс Ринкевичс маълум қилган. Унинг айтишича, ушбу ҳолатга тилга олиб ўтилган таниқли шахслар томонидан Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатлари қўллаб-қувватлангани сабаб бўлган.

Ринкевичс "қора рўйхат"га тушган шахслар Латвия ҳудудига кира олмасликларини қилган. Ҳукумат Россия фуқаролари учун ҳам қатор санкциялар жорий этган. Мисол учун, жорий йилнинг апрель ойида Латвияда Россия ва Белорусия фуқароларига 2023 йилнинг 30 июнь санасига қадар яшаш ҳуқуқини олиш имконияти бекор қилинган.

Аввалроқ, Латвия ҳукумати Полина Гагарина, Михаил Боярский, Сергей Безруков, Тимати каби кўплаб машҳур юлдузларни ҳам Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатларини қўллаб-қувватлагани учун "қора рўйхат"га киритган эди.

Филипп Киркоров ва Полина Гагарина эса келгуси 5 йил ичида Эстония ҳудудига кириш имкониятидан маҳрум бўлганлар.

Киритилди: 06:20 11.05.2022. Ўқилди: 3934 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!