Бугун 29 сентябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Яна бир бокс афсонаси World Boxing президентлиги учун курашмоқчи

Яна бир бокс афсонаси World Boxing президентлиги учун курашмоқчи

Украиналик бокс афсонаси Владимир Кличко ҳам World Boxing ташкилоти президентлиги учун курашади.

Сайлов ноябрь ойида ўтказилади. Ташкилотнинг ҳозирги президенти Борис ван дер Ворст навбатдаги муддат учун номзодини қўймаслигини маълум қилди.

Шунингдек, Греция бокс федерацияси президенти Харис Мариолис ҳам сайловда қатнашади.

Шу тариқа, ҳозирги норасмий маълумотларга кўра, Геннадий Головкин, Владимир Кличко ва Харис Мариолис президентлик учун кураш олиб боради.

Номзодлар рўйхати сайлов бўлишига 30 кун қолганида расман эълон қилинади.

Киритилди: 22:41 26.09.2025. Ўқилди: 948 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!