Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Яна 12 нафар: Қорақалпоғистонда 2 яшар қизалоқ коронавирусни енгди

Яна 12 нафар: Қорақалпоғистонда 2 яшар қизалоқ коронавирусни енгди

Қорақалпоғистон Республикаси юқумли касалликлар шифохонасидан 12 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди. Уларни республика соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Соғайганларнинг барчаси Қорақалпоғистондан (7 нафари Нукус шаҳридан, 3 нафари Қўнғирот туманидан, Мўйноқ ва Қонликўл туманларидан 1 нафардан) бўлиб, барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали юқтириб олишган. Беморларнинг 6 нафари эркак, 6 нафари аёл бўлиб, улар орасида энг ёши каттаси 67 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 2018 йилда туғилган. Самарали даволаш муолажалари туфайли бугунги кунда лаборатория текширувлари уларнинг дарддан бутунлай фориғ бўлганини кўрсатди.
Айни пайтга қадар Қорақалпоғистонда шу пайтга қадар 50 нафар бемор тузалган бўлса, эндиликда улар 62 нафарни ташкил этмоқда.
Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 1017 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Киритилди: 15:05 29.04.2020. Ўқилди: 2805 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!