Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Яман ҳукумати ҳусийларга қарши кенг кўламли ҳужум бошлашни режалаштирмоқда

Яман ҳукумати ҳусийларга қарши кенг кўламли ҳужум бошлашни режалаштирмоқда

Халқаро ҳамжамият томонидан тан олинган Яман ҳукумати Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган ҳусийларга қарши йирик ҳарбий операция бошлашини маълум қилди.

Президентлик раҳбарлик кенгаши аъзоси Рашад ал-Алимийнинг айтишича, режалаштирилаётган операциялар мамлакатдаги барча фаол фронт чизиқларини қамраб олади. Асосий мақсад — ҳусийлар назоратидаги ҳудудларни қайта эгаллаш.

Ал-Алимий ҳарбий кучларга мамлакат «озод қилинмагунча» ҳужумни давом эттириш бўйича топшириқ берганини айтди.

У ҳусийларни деэскалация ҳаракатларига жавобан қуролланишда давом этишда, тинч аҳоли, давлат муассасалари, қўшни давлатлар ва халқаро денгиз йўлларига ҳужум қилишда айблади.

Яманда рақиб томонлар сўнгги бир неча ҳафтада яна оғир жангларга киришган. Ҳусийлар кейинги пайтда қўшни Саудия Арабистонидаги нишонларга ҳам ҳужумларни кучайтирган.

Ҳусийларнинг айтишича, улар Қизил денгиздаги Боб-эл-Мандаб бўғози орқали Саудия нефть танкерларининг ўтишига тўсқинлик қилиш ва шу орқали нефть экспортини қийинлаштиришни мақсад қилмоқда.

Саудия Арабистони эса халқаро тан олинган Яман ҳукуматини қўллаб-қувватламоқда ва ҳусийлар позицияларига зарбалар бермоқда.

Киритилди: 19:51 05.10.2026. Ўқилди: 861 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!