"Барселона"нинг истеъдодли вингери Ламин Ямал 2024/2025 йилги мавсумдаги энг севимли онини айтди. Футболчи меҳмонда "Реал" устидан қозонилган йирик ҳисобдаги ғалабани алоҳида таъкидлади.
"Ўтган мавсумдаги энг севимли лаҳзам? "Бернабеу"даги 4:0 ҳисобидаги ғалаба," - дея Ямалнинг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.
"Реал" ва "Барселона" ўртасидаги ўйин "Сантьяго Бернабеу"да 26 октябрь куни бўлиб ўтди. Каталонияликлар иккинчи бўлимда жавобсиз тўртта гол уришди - Роберт Левандовски дубль қайд этди, Ламин Ямал ва Рафинья биттадан гол уришди.