Саудия Арабистонининг бир қанча ҳудудлари 30 йил ичида биринчи марта қор билан қопланди. Бу ҳақда Anadolu Ajansi хабар бермоқда.
"Пайшанба куни Саудия Арабистонининг бир қанча ҳудудларида қор ёғди... Бу сўнгги ўттиз йилликда биринчи марта содир бўлди", — дейилади агентлик хабарида.
Мамлакат ғарбидаги Троена тоғ қўриқхонасидан марказдаги пойтахт Ар-Риёдгача бўлган бир неча минг квадрат километр майдонни қор қоплаган.
Музли йўллар пайдо бўлди. Маҳаллий оммавий ахборот воситалари аҳолини эҳтиёткорлик билан саёҳат қилишга, очиқ тадбирларни бекор қилишга ва уйда қолишга чақирди.
2025 йил бир қатор иқлим рекордлари ва аномалиялари билан эсда қолади. Масалан, 27 июнь куни дунёдаги энг қурғоқчил чўл ҳисобланган Атакама чўлига қор ёғди. 14 апрель куни Туркияда охирги 30 йилдаги энг паст ҳарорат қайд этилди: Цельсий бўйича -15 даража.