30 ва 31 июль кунлари Ўзбекистонда салқин об-ҳаво шароити сақланиб қолади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.
Ёғингарчилик кутилмайди, фақат бугун Фарғона водийсида куннинг биринчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳароратининг кундуз куни +32…+37 даражани ташкил этади.
Фарғона водийси вилоятларининг тоғли ҳудудларида ва водийнинг Қирғизистон билан ёндош ҳудудларида кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига, 30−31 июлда Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.
1 августда республикани салқин ҳаво массалари аста-секин тарк эта бошлайди. Унинг ўрнини Эрондан кириб келадиган иссиқ ва қуруқ об-ҳаво массалари эгаллайди. Кундуз куни ҳаво ҳароратининг +35…+40 даражагача исиши кутилмоқда.
Республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.