Ўзбекистон иқтисодиётида ялпи ички маҳсулотнинг реал ўсиш суръати 2026 йилда 6,6 фоизга ошиб, аҳоли жон бошига 4686 долларни ташкил этиши кўзда тутилмоқда.
Бу ҳақда Парламент Қуйи палатасида бўлиб ўтган «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат буджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси му=окамасида маълум ыилинди.
Бош вазир ўринбосари — Иқтисодиёт ва молия вазири Ж.Қўчқоровнинг маълум қилишича, бунда ўсиш суръатлари саноатда 6,4 фоиз, қишлоқ хўжалигида 4,2 фоиз, бозор хизматларида 14,5 фоиз, қурилишда 10,2 фоиз бўлиши прогноз қилинган. Инфляция даражасининг кўрсаткичи камайиши кутилмоқда.
Шу билан бирга, 2026 йилда консолидациялашган буджет даромадлари прогнози 515,4 трлн сўм, харажатлари прогнози 567 трлн сўм миқдорида, консолидациялашган бюджет тақчиллиги ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3 фоиз, ташқи қарзнинг чекланган ҳажми жорий йилга нисбатан камайиб, 5 млрд АҚШ доллари миқдорида белгилаш кўзда тутилган.
Мажлисда сиёсий партиялар фракцияларининг фикрлари эшитилиб, Давлат буджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда консептуал жиҳатдан қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил якуни билан республика ялпи ички маҳсулотининг номинал ҳажми амалдаги 1 454,6 трлн сўмдан 1 535,4 трлн сўм (80,9 трлн сўм)га ёки 5,6 фоизга ортган. ЯИМ АҚШ доллари ҳисобида 115,0 млрд доллардан 121,4 млрд долларга етди (аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми 41,3 млн сўм).