Бугун 8 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ядровий келишув муҳокама қилинаётган пайтда Исроил Эронга ҳужум қилмайди

Ядровий келишув муҳокама қилинаётган пайтда Исроил Эронга ҳужум қилмайди

Исроил расмийлари Оқ уйни АҚШ президенти Дональд Трамп Теҳрон билан ядро дастури бўйича музокаралар муваффақиятсизликка учраганини аниқ айтмагунча Эрон нишонларига зарба бермасликка ишонтирди.

Бу ҳақда Axios портали ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Уларнинг маълумотларига кўра, ўтган ҳафта Вашингтонга ташрифи чоғида стратегик режалаштириш вазири Рон Дермер, Исроилнинг Моссад разведка хизмати раҳбари Давид Барнеа ва Исроил Миллий хавфсизлик кенгаши раҳбари Цахи Ханегби Америка ҳукуматини яҳудий давлатининг тегишли қарори ҳақида хабардор қилган.

"Биз америкаликларни тинчлантирдик ва агар яхши дипломатик ечим топилса, ҳужум бошлаш мантиқий эмаслигини айтдик. Шунинг учун биз уларга имконият берамиз ва музокаралар тугаб қолгани ва АҚШ президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф таслим бўлгани аниқ бўлмагунча ҳеч қандай ҳарбий чора кўрмаймиз", - деди портал манбаси.

Унинг сўзларига кўра, Исроил армияси доимий равишда Эронга эҳтимолий зарба беришга тайёргарлик кўраётган бўлса-да, АҚШ ва бошқа давлатлар Исроилнинг Ямандаги ҳутий исёнчи “Ансор Аллоҳ” ҳаракатига зарба беришдан олдинги чора-тадбирларини Эронга яқинлашиб келаётган зарбага тайёргарлик сифатида нотўғри талқин қилган.

Теҳрон, Исроилга кўра, музокаралар барбод бўлмаслиги учун ҳамма нарсани қилади. "Трамп музокаралар муваффақияцизликка учраганига қарор қилгунга қадар яна бир неча ой давом этиши мумкин", деди манба Axiosга.

Сўнгги ҳафталарда Вашингтон маъмурияти Теҳроннинг ядровий дастури бўйича музокаралар давом этаётганига қарамай, Исроил Эронга зарба беришга тайёрланаётганидан хавотирда эди. Аввалроқ АҚШ президенти музокаралар давом этаётган бир пайтда Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяхуни бундай қадамдан огоҳлантирганини айтганди. Шу билан бирга, Трамп агар Эрон билан алоқалар ҳеч нарсага олиб келмаслигига ишонса, унинг позицияси “телефон қўнғироғи натижасида ўзгариши” мумкинлигини қўшимча қилди.

Киритилди: 08:21 06.06.2025. Ўқилди: 371 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!