Бугун 1 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Хусусий таълим ташкилотидан 440 миллион сўм ижара ҳақи ундирилди

Хусусий таълим ташкилотидан 440 миллион сўм ижара ҳақи ундирилди

Маълум бўлишича, Андижондаги хусусий таълим ташкилоти ижарада турганлиги учун тўлаши зарур бўлган пулларни ўз вақтида тўламасдан келган.

Шунга кўра, Сирдарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 24.04.2025 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор таълим даргоҳи (МЧЖ) дан ундирувчи Х.Хайдарова фойдасига 440 млн сўм миқдорида ижара ҳақи ундирилиши белгиланган.

Мажбурий ижро бюроси Олтинкўл туман бўлими томонидан мазкур ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида қарздор МЧЖ масъуллари огоҳлантирилган ва ижара тўловларидан бўлган қарздорлигини тўлаши тушунтирилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида таълим ташкилотидан ундирувчи фойдасига 440 млн сўм ижара ҳақи ундириб берилиши таъминланди.

Киритилди: 15:36 28.05.2025. Ўқилди: 472 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!