Шундай сўзлар билан Америка нашри Трампни огоҳлантирмоқда.
"The Hill" журнали ўз мақоласида Саддам Ҳусайннинг Эронга ҳужум қилишдаги хатосини эслатиб, Дональд Трампни бу хатони такрорлашдан сақланишга чақирди.
Мақолада Бандар-Аббос портидаги воқеадан сўнг эронликларнинг бирлиги таъкидланиб, эронликлар миллий инқирозлар ва синовлар олдида доимо кучли бирдамликни намойиш этишлари ва бу бирдамлик Эронга қарши ҳар қандай ҳужум содир бўлган тақдирда яна намоён бўлиши қайд этилган.