Бугун 3 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Блогерлар ва санъаткорлар ўртасидаги жанжал бўйича суд қарор чиқарди: 6-ҳуқуқбузарга нисбатан эса 10 сутка қамоқ жазоси берилди.

A A A
Блогерлар ва санъаткорлар ўртасидаги жанжал бўйича суд қарор чиқарди: 6-ҳуқуқбузарга нисбатан эса 10 сутка қамоқ жазоси берилди.

“ЖАР” стадионида жанжаллашган санъаткор ва блогерлар жазоланди.

Тошкентдаги “ЖАР” стадионида санъаткорлар ва блогерлар ўртасида ўтказилган LikeCup футбол мусобақаси чоғида жамоат тартибини бузган иштирокчиларга суд томонидан чора кўрилди.

Блогерлар ва санъаткорлар ўртасида содир бўлган оммавий жанжал юзасидан лойиҳа ташкилотчилари ҳамда саҳналаштирувчилар ва иштирокчиларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Тўпланган материаллар асосида туман судига мурожаат қилинди.

Суд томонидан 6 нафар ҳуқуқбузарга жазо тайинланди: отарчи ва вайнерларнинг 4 тасига БҲМ 10 баравари, биттасига 12 баравари миқдорида жарима қўлланилди.

Олтинчи ҳуқуқбузарга нисбатан эса 10 сутка қамоқ жазоси берилди.

Ҳуқуқбузарлар орасида машҳур актёр, блогер ва сўз усталари ҳам борлиги маълум қилинди.

Киритилди: 09:36 01.06.2025. Ўқилди: 1449 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!