Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Хусусий нотариус томонидан биринчи нотариал ҳаракат расмийлаштирилди

Хусусий нотариус томонидан биринчи нотариал ҳаракат расмийлаштирилди

Бу ҳақда Адлия вазири матбуот котиби маълум қилди. Жорий йилнинг 1 майидан хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ўз фаолиятини бошлади. Бугуннинг ўзида янги ташкил этилган хусусий нотариус томонидан биринчи нотариал ҳаракат амалга оширилди.

Мазкур нотариал ҳаракат Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Ф.Хожиматов томонидан амалга оширилган бўлиб, фуқаро С. Р. томонидан нафақа олиш учун ишончнома расмийлаштирилди.
 
Президентнинг тегишли Фармонига мувофиқ хусусий нотариуслар фаолияти йўлга қўйилишидан мақсад аҳолининг нотариал хизматларга бўлган талабини қондириш, нотариат соҳасида эркин рақобат муҳитининг шаклланиши, ортиқча бюрократия ва коррупция ҳолатларига тўла барҳам беришдан иборат.

Киритилди: 22:20 01.05.2020. Ўқилди: 2776 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!