Бугун 20 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

“Xurmo Travel” сайёҳлик фирмаси орқали «Умра» сафарига борган зиёратчилар азият чекаётгани ростми?

A A A
“Xurmo Travel” сайёҳлик фирмаси орқали «Умра» сафарига борган зиёратчилар азият чекаётгани ростми?

Ижтимоий тармоқларда “Xurmo Travel” сайёҳлик фирмаси орқали «Умра» сафарига борган зиёратчилар азият чекаётгани билдирилган хабарларга Туризм қўмитаси маълум қилади.

“XURMO TRAVEL UMRA” МЧЖ туристик фаолиятини юритиш учун «кириш», «чиқиш» ва «ички» туризм билан шуғулланиш учун 2022 йил 9 декабрь куни Л-4180359-сонли лицензия Фарғона вилоятининг Туризм бошқармаси томонидан берилган бўлиб, “XURMO TRAVEL UMRA” МЧЖ томонидан «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга доир лицензияга эга бўлмай туриб мазкур фаолият билан шуғулланган.

Шу сабабли,“XURMO TRAVEL UMRA” МЧЖнинг амалдаги Л-4180359-сонли лицензияси ўн кун муддатга тўхтатилганини маълум қиламиз.

Туризм қўмитаси назорат қилувчи органларга «Умра» тадбирларини ноқонуний ташкил этиш фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектлари тўғрисида маълумотларни юбормоқда.

Киритилди: 17:08 01.02.2024. Ўқилди: 2312 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!