Бугун 19 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Худо асрасин! Аляскада даҳшатли зилзила юз берди (видео)

A A A
Худо асрасин! Аляскада даҳшатли зилзила юз берди (видео)

Аляскада 30 ноябрь куни 7,0 магнитудали зилзила юз берди, дея хабар бермоқда Meduza.

Ҳалок бўлганлар ёки жиддий тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот йўқ. Зилзила штатнинг энг йирик шаҳри — Анкориж шаҳридаги йўлларни издан чиқарди ва баъзи биноларга шикаст етказди. Қанча зарар етгани ҳам маълум эмас.

Анкориж мери Итан Берковицнинг сўзларига кўра, зилзила Аляскада одатда бўлиб турадиган ерости силкинишларидан кўра кучлироқ бўлган. Штат ҳудудида фавқулодда ҳолат тартиби эълон қилинган.

 

Киритилди: 23:03 01.12.2018. Ўқилди: 2541 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!