Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Хотини ва уч фарзандини чопиб ташлаган наманганлик эркак, аслида, қандай одам эди? (ВИДЕО)

A A A
Хотини ва уч фарзандини чопиб ташлаган наманганлик эркак, аслида, қандай одам эди? (ВИДЕО)

13 июнь куни Наманган шаҳри «Янги замин» маҳалласида яшовчи 44 ёшли фуқаро турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб қолиб, уни болта билан ўлдиргани, шунингдек, яна уч нафар вояга етмаган фарзандларига ҳужум қилгани тўғрисида хабар берилганди. «Ўзбекистон 24» канали мазкур фожиа юзасидан видеолавҳа тайёрлади. Бу ҳақда "Дарё" ёзмоқда.

Маълумотларга кўра, жанжал оқибатида Улуғбек Холмирзаев 36 ёшли турмуш ўртоғининг бош ва бўйин соҳасига болта билан бир неча маротаба уриб, уни қасддан ўлдирган. Шундан сўнг у вояга етмаган фарзандлари — 10 ва 8 ёшли қизлари, шунингдек, 4 ойлик чақалоғини болта билан уриб, тан жароҳати етказган. Оқибатда 4 ойлик чақалоқ воқеа жойида вафот этган. Қолган икки нафар қиз эса эса тан жароҳати олган. Ҳозирда улар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий-амалий маркази Наманган филиалида даволанмоқда.

«Ушбу эр-хотин бунга қадар ғалва қилиб ёки бирор марта маҳаллага мурожаат қилганини билмайман. Булар камбағал ёки кам таъминланган оилалар рўйхатида ҳам турмаган, лекин аёли тез-тез ёрдам сўраб чиқиб турарди», — дейди жиноят содир бўлган маҳалла раиси.

Таъкидланишича, Улуғбек Холмирзаев ва Муниса Мамажоновалар 2009 йилда шаръий никоҳдан ўтиб, яшаб келган. 2019 йилда эса уларнинг расмий никоҳлари қайд этилган.

«Оилада жанжал бўлганини кўрмаганмиз. Марҳумнинг бировга зиёни тегмайдиган, жуда ювош одам эди. Бунақа бўлишини ҳеч ким ўйламаган эди», — дейди қўшнилардан бири.

Киритилди: 13:09 17.06.2020. Ўқилди: 9804 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!