Хорватия президенти Зоран Милановичнинг сўзларига кўра, мамлакат Украина қуролли кучларидаги ҳарбийлар етишмаслиги тажрибасидан келиб чиқиб, эҳтимолий можаролар учун етарли кадрлар захирасини яратиш мақсадида мажбурий ҳарбий хизматни қайтаришни режалаштирмоқда.
“Захирамиз таркибидаги ёш даражаси катта. Улар ўртача 50 ёшдаги инсонлардир. Одамларсиз, аскарларсиз, армия бўлмайди. Бунга энг яхши мисол бугунги Украина. Армияда захира бўлиши шарт, акс ҳолда армияга ҳеч қандай маъно йўқ. Шунинг учун биз мажбурий ҳарбий хизматни қайта тиклаш ҳақида гаплашишимиз керак. Захира бўлмаса, Leopard танклари ва Rafale қирувчи самолётларининг аҳамияти анча кам", – дейди президент.