«Реал Мадрид» нинг франциялик ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг зўрлашда гумон қилинаётгани ишида янги тафсилотлар маълум бўлди. Бу ҳақда РМC Спорт хабар бермоқда .
Манбага кўра, ўзини Майя деб таништирган партия иштирокчиларидан бири бўлиб ўтган воқеа юзасидан ўз версиясини айтиб берган. Унинг таъкидлашича, футболчи сокин, камтарин ва одобли одамдек таассурот қолдирди. Гувоҳнинг таъкидлашича, Мбаппенинг атрофидагилар уни доимо кузатиб туришган.