Тошкентда камёб (орфан) касалликларни даволашга бағишланган “Чегара билмас ҳамдўстлик” халқаро форуми бошланди.
Кистик фиброз (муковисцидоз), гемофилия ва ўмуртқа мушак атрофияси (СМА) шулар жумласидан, дейди соғлиқни сақлаш вазири в.б. Асилбек Худоёров Тошкентдаги форумда.
Бундан ташқари, у эндокринопатия – ички секреция безлари фаолиятининг бузилиши натижасида келиб чиққан касалликларга чалинган 3 мингдан ортиқ ёш болалар ҳам ҳисобда туришини қўшимча қилди.
ЖССТ маълумотларига кўра, болалар ўртасидаги орфан касалликлари 20 дан ортиқ нозологик номларни ўз ичига олади, дейди Асилбек Худоёров.