Бугун 24 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Хорижликларга 1 миллион доллар эвазига АҚШда яшаш ва ишлаш рухсатномасини олиш имконини берувчи Трампнинг “Олтин картаси” ни фақатгина бир киши олди

Хорижликларга 1 миллион доллар эвазига АҚШда яшаш ва ишлаш рухсатномасини олиш имконини берувчи Трампнинг “Олтин картаси” ни фақатгина бир киши олди

Бу ҳақда Associated Press агентлиги Қўшма Штатлар савдо вазири Ҳовард Латникка таяниб хабар берди.

Ушбу маълумот президент Доналд Трампнинг декабр ойидаги баёнотидан кескин фарқ қилади. Ўшанда у бир неча кун ичида 1,3 миллиард долларлик карталар сотилганини айтган эди.

Маълум қилинишича, бу карта орқали жисмоний шахслар ва корпорациялар Қўшма Штатларда тезлаштирилган резидентлик ҳуқуқини олишлари мумкин бўлади. Шахсий “Олтин карта”ни 1 миллион долларга сотиб олиш мумкин Ходимларни ҳомийлик асосида олиб келмоқчи бўлган компаниялар 2 миллион доллар, шунингдек, қўшимча тўловларни тўлаши керак бўлади.

Киритилди: Бугун 18:40. Ўқилди: 384 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!